Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Huawei компаниясининг Шеньчжэндаги тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар Марказига ташриф буюрди

Продолжая просмотр сайта и(или) нажимая X, я соглашаюсь с использованием файлов cookie владельцем сайта. Batafsil

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Huawei компаниясининг Шеньчжэндаги тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар Марказига ташриф буюрди

2019.08.29

 [29 август 2019, Шеньчжэнь, Хитой] Хитойда сафрда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов пайшанба куни Huawei компаниясининг Шеньчжэндаги тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар (R&D) Марказига борди. Марказнинг  3300 кв.мни эгаллаган кўргазмалар комплексида мамлакатимиз вакилларига вертикал индустрия вакилларининг, экотизим ва алоқа операторларининг корпоратив буюртмачилар учун АКТ ечимлари ва маҳсулотлари тақдим этилди.  

Ташриф давомида Абдулла Арипов Huawei компанияси бизнесининг дунё бўйлаб ривожланиш сўнгги тенденциялари билан танишди. Компания экспертлари Бош вазирга давлатни рақамли трансформациялаш бўйича «хавфсиз», «ақлли» шаҳар, электрон ҳукумат, электрон соғлиқни сақлаш каби булутли хизматлар ва тармоқ концепцияларни намойиш этишди. Шунингдек, Сунъий Интеллект технологияларининг сўнгги чипсетлари базасида таҳлил қилинадиган, истеъмол сегментлари учун маҳсулотлар ҳам намойиш қилинди. 

Тадбир доирасида Бош вазир Huawei компаниясининг Кузатув Кенгаши раиси жаноб Ли Цзе билан музокара олиб борди. Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида АКТ технологиялари соҳасида амалга оширилаётган мавжуд лойиҳалар ҳамда иқтисодиётнинг барча тармоқларига инновацион ечимлар киритиш ҳисобига мамлакатда инвестицион муҳитни яхшилашга имкон берадиган истиқболи лойиҳаларни ҳам муҳокама қилишди.

Кун тартибида Ўзбекистонда АКТ инфраструктурасини модернизациялаш борасида ҳамкорликни ривожлантириш, «Хавфсиз шаҳар» бунёд этиш, солиқ тизимини такомиллаштириш, тезкор хизматлар ва шошилинч тиббий ёрдам жараёнига инновацион технологияларни жорий қилиш ҳамда ягона тиббий маълумотлар базасини интеграциялаш, давлат идораларига булутли дата марказлар яратиш соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.  

Ўзбекистон Ҳукумати вакилларининг Huawei компанияси бош офисига қилган ташриф якунларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Алоқа технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Huawei компанияси ўртасида иккита Келишув имзоланди.

Биринчи келишув, бутун Ўзбекистон бўйлаб ўз ичига 112 та диспетчерлик марказларини олган “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилган. Бунда интеллектуал карталар ва йўл-транспорт ҳаракатини интеллектуал бошқаришнинг турли тизимларини, машиналар тўхтаб туриш жойлари, жамоат жойларини видеокузатув билан қамраб олишни яратиш ишлари назарда тутилган.  

Иккинчи келишув ҳамкорликда тез тиббий хизмат фаолиятига АКТ технологияларини жорий қилишга йўналтирилган. Шунингдек, мобил оператор алоқаси UMS (Universal Mobile Systems) ва Huawei компанияси билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудини имкон қадар тўлиқ қамраб олиш мақсадида операторнинг технологик жиҳозланишини модернизациялаш бўйича лойиҳани амалга ошириш юзасидан ўзаро тушуниш Меморандуми ҳам имзоланди.

 

Huawei Ўзбекистонда 19 йилдан ортиқ давр мобайнида ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ушбу давр ичида компания республикамизда АКТ инфратузилмасини барпо этиш ва модернизация қилиш жараёнида бевосита иштирок этган. Бугунги кунга қадар компания иштирокида Uztelecom ахборот-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш,  Uzcloud маълумотларини таҳлил қилиш ва сақлаш Марказини ташкил этиш, Uzmobile миллий мобил алоқа операторининг  GSM тизимини яратиш, UMS билан ҳамкорликда қишлоқ ҳудудларида RuralStar ечимини илк бор қўллаш, Beeline Uzbekistan билан ҳамкорликда 5G нинг биринчи бор оммавий тестдан ўтказиш, бундан ташқари Beeline Uzbekistan учун маълумотларни таҳлил қилиш ва сақлаш Маркази каби алоқа мобил операторларининг АКТ инфратузилмасини яратиш каби қатор лойиҳалар амалийётга жорий қилинган.